Дзюдо. Бугун ўрта вазн тоифаларидаги беллашувларга гувоҳ бўламиз

Дзюдо. Бугун ўрта вазн тоифаларидаги беллашувларга гувоҳ бўламиз

Бироздан сўнг дзюдо бўйича Тошкент «Катта дубулға» турнирининг иккинчи кун беллашувлари старт олади. Ушбу кунда эркаклар — 73 кг ва — 81 кг, аёллар — 63 кг ва — 70 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Бугунги дастурда Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар вакили татамига чиқиб, улар турнирни қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

Эркаклар, — 73 кг:
Муроджон Йўлдошев — Маҳамадшариф Нажмудинов (Тожикистон) / Параҳат Назаров (Туркманистон)
Шаҳрам Аҳадов — Рашид Маммадалиев (Озарбайжон)
Обидхон Номонов — Владислав Казимиров (Украина)
Жавоҳир Сапаров — Хосе Антонио Аранда (Испания)

— 81 кг:
Мусо Собиров — Жоао Фернандо (Португалия)
Маъруф Ҳидиров — Муҳаммаджон Абдужалилов (Тожикистон)
Нурбек Муртозаев — Абдулелаҳ Албали (Саудия Арабистони)
Шарофиддин Болтабоев — Тизи Гнамиен (Франция) / Ратбек Жуманазаров (Қирғизистон)

Аёллар, — 63 кг:
Фарангиз Ҳожиева — Зулҳумар Дашкинова (Туркманистон)
Севинч Исоқова — Софи Озбаз (Венгрия)
Маржона Нуруллаева — Авити Алкараз (Мексика)
Лайло Йўлдошева — Танг Жинг (Хитой)

— 70 кг:
Хуршида Раззоқбердиева — Эллен Фронер (Бразилия)
Гулноза Матниязова — Йинг Фенг (Хитой) / Элиза Вроблевска (Полша)
Нодира Йўлдошева — Роза Ниссантай кизи (Қозоғистон)
Шоҳиста Назарова — Наталия Чистякова (Украина)

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.