66 кг вазн тоифаси финалгача етиб борган Сардор Нуриллаев чемпионлик баҳсида тожикистонлик Нурали Эмомалига имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан чекланди.
66 кг вазн тоифасида курашган Муҳриддин Тиловов бронза медали учун баҳсда франциялик Максим Гоберт устидан ғааба қозониб, совриндорлар қаторидан жой олди. Бу унинг мазкур таснифдаги мусобақада қўлга киритган учинчи медали.
60 кг вазн тоифасида курашган Достон Рўзиев бронза медалига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда франциялик Ромарик Боуда устидан ғалаба қозонди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.