Конституциявий қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди. Ҳеч ким қарши овоз бермади.
Депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси қабул қилинди.
Овоз бериш жараёнида қатнашган 5 та партия депутатларининг 132 нафари лойиҳани маъқуллаб овоз беришди. 2 нафар депутат бетараф қолган бўлса, 3 киши овоз бермади.
Шунингдек, депутатлар умумхалқ референдумини ўтказиш санасини 2023 йил 30 апрель қилиб белгиладилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.