Тошкентда йўл ёқасидаги чинор дарахтлари ёқиб юборилди

Тошкентда йўл ёқасидаги чинор дарахтлари ёқиб юборилди

Ижтимоий тармоқда дарахтлар уй қурилиши сабаб ёқиб юборилгани айтилди. Ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт тумани Марғиб кўчасидаги 2 та чинор дарахти қасддан ёқиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат бўйича ИИБ, ФВБ ва туман экология бўлими томонидан тезкор ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, ҳолат ўрганилган.

Ўрганиш жараёнида битта чинор дарахти ўсишдан тўхтамайдиган даражада зарарланганлиги, иккинчи чинор дарахтининг эса ички қисми тўлиқ ёниб кетганлиги ва ўсиш эҳтимоли мавжуд эмаслиги аниқланди. Шу боис, аҳоли хавфсизлигини инобатга олган ҳолда, ушбу дарахт тегишли ташкилот масъуллари томонидан бартараф этилиши кўзда тутилган.

«Ҳозирда ҳудуд атрофидаги камералар ўрганилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардан бирида ушбу дарахтлар ҳудудда қурилиш ишлари амалга оширилиши сабабли ёқилганлиги ҳам айтилмоқда. Шуни маълум қиламизки, ушбу ҳудуддан «Қорайўл — 1» коллектори ўтган бўлиб, мазкур муҳофаза ҳудудда қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.