Январь ойи охирида содир бўлган портлаш натижасида қизнинг отаси онаси, хотини ва икки фарзандидан айрилган эди.
Аниқланишича, қизча юрак ва ўткир нафас етишмовчилиги туфайли вафот этди.
Қайд этилишича, портлаш натижасида қизнинг отаси онаси, хотини ва икки фарзандидан айрилган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 29 январь куни соат 16:15 атрофида Нукус шаҳридаги Темир йўл маҳалласидаги 4 қаватли уйнинг юқори қаватидаги хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси пайдо бўлган, натижада шундан қурилиш конструкцияси қисман шикастланган.
Портлаш оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Уч нафар жабрланувчи шифохонага ётқизилган, улардан бири 5 ёшли Тирнакова Элвира турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.