Ўзбекистонда қайси ташкилотлар коррупцияга қарши курашишда қониқарсиз экани очиқланди — рўйхат

Ўзбекистонда қайси ташкилотлар коррупцияга қарши курашишда қониқарсиз экани очиқланди — рўйхат

Коррупцияга қарши кураш самарадорлиги бўйича давлат ташкилотларининг рейтинги эълон қилинди.

Давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлиги рейтинг баҳолашдан ўтказилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Натижаларга кўра, 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланиб, уларнинг фаолият самарадорлиги қуйидаги тоифаларга ажратилган:

12 та ташкилот «яхши» – (81-100 балл);

30 та ташкилот «қониқарли» – (55-80 балл);

20 та ташкилот «қониқарсиз» – (55 баллдан паст).

Таҳлил натижалари давлат ташкилотлари фаолиятидаги коррупцияга қарши курашиш йўналишида бир қатор камчиликлар мавжудлигини кўрсатган.

Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги «яхши» дея баҳоланган ташкилотлар рўйхатига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси 93 балл билан юқори ўринни эгаллаган бўлса, ундан кейинги ўринларда Ипотека банк 93 балл ва Ўзбекистон саноат-қурилиш банки 91 баллни қайд этган.

«Қониқарли» ташкилотлар рўйхатининг энг юқорисидан эса «Ўзбекнефтгаз» ва Ўрмон хўжалиги агентлиги 80 балл билан ўрин олган. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Транспорт вазирлиги мос равишда 77 ҳамда 76 балл билан кейинги ўринларни банд этган.

Коррупцияга қарши курашишда «Қониқарсизлар» рўйхатида 11 балл билан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «етакчи».

Сув хўжалиги вазирлиги (13 балл), Адижон вилояти ҳокимлиги (18 балл), Энергетика вазирлиги (21 балл).

Ўзбекистонда қайси ташкилотлар коррупцияга қарши курашишда қониқарсиз экани очиқланди — рўйхат

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.