Бугун Тошкентнинг яна иккита туманида табиий газ вақтинчалик тўхтатилади

Бугун Тошкентнинг яна иккита туманида табиий газ вақтинчалик тўхтатилади

Газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги учун таъмирлаш ишлари олиб борилади.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкентнинг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида жорий йилнинг 16 март куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси, «Новза» метро бекати ёнидаги, ўрта босимли ер ости д — 89 ммли газ қувурида ва Чилонзор мавзесидаги «Metro market» биноси ёнидан ўтган, ўрта босимли ер ости д — 57 ммли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган.

Ҳолатни бартараф қилиш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Чилонзортумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Чилонзор туманида:

— «Чилонзор» МФЙдаги жами 1 890 та уй хўжаликлари ҳамда кўп қаватли уйлардаги аҳоли хонадонларида;

— «Чарх комолон» МФЙдаги 894 та;

— «2- Чарх комолон» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 240 та;

— «3- Чарх комолон» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 460 та;

— «Катта Чилонзор 1» МФЙда (1-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 180 та;

— «Катта Чилонзор 2» МФЙда (2-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 284 та;

— «Катта Чилонзор 3» МФЙда (3-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 470 та;

— «Новза» МФЙда (4-24-мавзелар) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 880 та;

— «Бешчинор» МФЙда (5-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 2 320 та;

— «Дилобод», «Халқлар дўстлиги» МФЙларида (6-мавзе) жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 3 220 та;

— Чилонзор 5-мавзеда жойлашган 1-2-3-4-49-50 кўп қаватли уйлардаги жами 504 та аҳоли хонадонларида;

Қолаверса, Мирзо Улуғбек туманининг «Пастки юз» МФЙдаги 367 та уй хўжаликларида ҳам табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.