Ўзбекистонликлар қимматбаҳо санъат асарларини сотишлари мумкин бўлган махсус веб-сайт ишга туширилди.
Президентнинг 2022 йил 27 майдаги ПҚ 261-сонли қарорига асосан аҳолидан маданий бойликларни харид қилиш жараёнини рақамлаштириш белгиланган эди.
«Маданий мерос агентлиги томонидан Milliyboylik.uz тизими (веб-сайти) ишга тушганлиги ҳамда ушбу веб-сайт орқали маданий бойликларни топшириш мумкинлигини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.