ДХХ Тожикистондан салкам 20 кг «опий» олиб кирмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди — видео

ДХХ Тожикистондан салкам 20 кг "опий" олиб кирмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди — видео

Мазкур шахс давлат чегарасини кесиб ўтаётганда қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Самарқандда кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “ўзбек-тожик” давлат чегарасининг Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида 1997 йилда туғилган маҳаллий фуқаро ушланиб, ундан Ўзбекистонга қўшни Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган 19 кг 799 гр. “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг жиноий шерикларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.