52 медал, умумий рейтингдаги 8-ўрин. Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги иштироки рақамларда

52 медал, умумий рейтингдаги 8-ўрин. Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги иштироки рақамларда

Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида 5 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медалларига эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Жаҳон чемпионатларининг умумий рейтингида Ўзбекистон делегацияси медалларини сонини 52 та етказиб олди. Уларнинг 14 таси олтин, 17 таси кумуш ва 21 таси бронза. Ўзбекистонликлар умумий рейтингда 6-ўринни эгаллаб турибди.

Жаҳон чемпионатларидаги медаллар рейтинги

52 медал, умумий рейтингдаги 8-ўрин. Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги иштироки рақамларда
Айни вақтда IBА ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида эса Ўзбекистон Куба, Россия ва Қозоғистондан кейин тўртинчи бўлиб турибди.

Шунингдек, Ўзбекистон медаллар сони бўйича ҳам юқоридаги уч мамлакатдан кейинги ўринни эгаллаган

1. Куба — 149
2. Россия — 75
3. Қозоғистон — 56
4. Ўзбекистон — 52

Ўзбекистон 1993 йилдан бери Жаҳон чемпионатларидан мунтазам қатнашиб келмоқда ва фақат 1997 йилги турнирни медалсиз якунлаган (Руслан Чагаевнинг олтин медали бекор қилинган).

Қайд этиш керак, рейтинг етакчиларидан бири бўлган АҚШ бокс терма жамоаси Тошкентдаги Жаҳон чемпионати олдидан IBA’ни тарк этди, шунингдек, мусобақага бойкот эълон қилган 20 та мамлакатдан бири эди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.