Аммо, йиртқич бу гал ўлдирилмади. У тириклайин ушланди.
Шундан сўнг, Табиат ресурслари вазирлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамда Кўкдала туман ИИБ ходимлари билан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганиш давомида фуқаронинг ҳовлисига кириб қолган ҳайвон бўри эканлиги аниқланди.
Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган «Зооцирк» хусусий корхонасига хабар берилди. Мутахассис томонидан бўрининг ҳолати ўрганилиб, унинг хулосаси билан табиат қўйнига қўйиб юбориш чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча вилоятнинг Чироқчи туманидаги «Яшнобод» маҳалласи ҳудудига айиқ келиб қолганди. Аммо, йоввойи ҳайвон отиб ўлдирилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.