Марҳуманинг фотосурати Telegram'даги беҳаё каналга чиқариб юборилган. Прокуратура мазкур ҳолатда жиноят аломатлари йўқ деб топди.
Марҳуманинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида шу куни суд тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Суд тиббиёт экспертизасининг хулосасида, С.А.нинг ўлими осилишда бўйин аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасидаги механик асфиксиядан келиб чиққанлиги кўрсатилган.
Шу билан бирга марҳума С.А.нинг турмуш ўртоғи С.С. томонидан ўз уяли телефонида сақланган беҳаё Telegeram-каналига жойлашган марҳума турмуш ўртоғининг фотосуратини тақдим этган.
Мазкур фотосурат кўздан кечирилганда, қайд этилган канал номланишидан беҳаёлик ва одобсизликдан далолат берса-да, фотосуратдаги қизларнинг кийим-кечаги мавжуд бўлиб, обрўсизлантириш, камситиш ёки ахлоқ-одоб нормаларига зид келувчи белгилар мавжуд эмаслиги ҳамда фотосурат остида бирон ёзув, изоҳ ёки ҳаволалар мавжудлиги аниқланмаган.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, бирон бир кишининг ҳаракатида жиноят таркиби ва жиноий ҳодиса аниқланмаганлиги боис, 1 апрель куни жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.