Ҳайдовчи ЙҲХХдан рўйхатдан ўтказилмаган давлат рақами билан автомашинани бошқариб қоидабузарликлар содир этган
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилганда автомашинани рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси йўқлиги, юқоридаги давлат рақам белгиси эса ЙҲХХдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги маълум бўлди.
Чуст туманида яшовчи фуқарога тегишли бўлган автомашинада содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ўрганилганида, ҳайдовчи жорий йилнинг шу вақтига қадар жами 152 та ҳолатда тезликни меъёридан оширгани ва ушбу қоидабузарликлари ортидан юзага келган жарима суммаси 410 миллион сўм эканлиги аниқланган.
Бироқ давлат рақам белгиси ҳақидаги маълумотлар тизимда мавжуд эмаслиги боис содир этилган қоидабузарликларга нисбатан жарима солиш тўғрисидаги қарор чиқаришнинг имкони бўлмаган.
Ушбу ҳайдовчи ҳеч қаерда қайд этилмаган давлат рақам белгиси билан автомашинани истаган тезликда бошқариб инсонлар ҳаётига хавф солиб келган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Автомашина жарима майдонида сақланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.