Ҳолатга расмий изоҳ берилди. Мактаб «замдиректори»га чора кўрилди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Самарқанд тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан атрофлича ўрганилган. Ўрганишлар давомида мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Ш. ўғил болалар ҳожатхонасида тозаликка риоя этилмаётганлиги сабабли, уларни тартибга чақириш учун ҳожатхонада (муляж) яроқсиз камера ўрнатгани аниқланган.
Ушбу камера яроқсиз бўлиб, тармоққа уланмаган, ўрганишлардан сўнг, ускуна олиб ташланган.
Мактабда шундай вазиятга йўл қўйганлиги учун маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Ш.га нисбатан МЖтКнинг 181-моддасига асосан «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.