Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди

Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди

Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Икром Наримов Ўзбекистон транспорт прокурори лавозимига тайинланди.

Бош прокурор буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Икром Шерматович Наримов транспорт прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.

Бунгача Транспорт прокуратурасини Маруфхон Ходжаев бошқарган.

Икром Наримов (1971 йилда туғилган) 1993 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2013 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Олий таълим курсларини тамомлаган.

Прокурорлик фаолиятини Тошкент шаҳри транспорт прокуратурасида бошлаган, сўнгра транспорт прокуратурасида турли лавозимларда, хусусан, Тошкент авиация транспорти прокуратураси прокурори лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Наримов Тошкент шаҳри прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.