Янги тартиб нафақат йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жаримага, балки суд томонидан қўлланиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун ҳам қўлланилади.
Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
— Кодекснинг 131, 132, 136 ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;
— жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
— худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.
Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.