Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Суннатилла Бекенов Президент администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди

Суннатилла Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан кетди. У мазкур лавозимда 2022 йилдан бери ишлаб келаётганди.

Суннатилла Хусанович Бекенов Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди, дея хабар берди ЎзА.

У бу лавозимда 2022 йилнинг июлидан иш бошлаган. Унинг қайси ишга ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ.

Суннатилла Бекенов (1971 йилда туғилган) Ўзбекистон Миллий университети ва Банк-молия академиясини тамомлаган.

Ўтган йиллар давомида Молия вазирлигида масъул лавозимларда ишлаган, Иқтисодиёт вазири, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Давлат активларини бошқариш агентлиги директори лавозимларида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.