1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади

1 январдан қоида бузгани учун ушланган машиналарнинг ҳисоби «Жарима майдончаси» тизими орқали юритилади

2024 йилдан бошлаб қоидани бузгани учун ушланган транспортлар «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали тўхташ жойларига олиб келиниб, уларнинг ҳисобини юритилади. Жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар учун тўлов электрон амалга оширилади.

1 январдан Ўзбекистонда қоидани бузгани учун ушланган транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш, унинг ҳисобини юритиш ва олиб чиқиб кетишга рухсат бериш «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали бажарилади. Бу ҳақда 11 август куни ҳукумат қарорининг [358-сонли] айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2024 йил бошидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали очиқ танлов асосида танлаб олинади.

Транспортларни тўхташ жойларига олиб келиш (ташиш) ҳамда сақлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларнинг чекланган миқдорлари жойлардаги ҳокимликлар томонидан белгиланади.

«Газета.uz»да реклама

«Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали ушланган, тўхташ жойларига жойлаштирилган ва олиб чиқишга рухсат берилган транспортлар рўйхати юритилади. Бундаги барча тўловлар (жарима майдончаси ва ҳуқуқбузарлик учун жарималар) электрон амалга оширилади.

Мазкур ахборот тизими 2023 йил 1 ноябргача ишлаб чиқилади. 1 декабргача ЙҲХХнинг ягона ахборот тизими ушланган транспортларни сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларни очиқ танлов асосида электрон танлаб олиш имкониятини яратиш мақсадида такомиллаштирилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.