Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди

Исроил Жабборов Пайариқ туманига ҳоким бўлди

Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.

Исроил Исмоилович Жабборов Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу йилнинг февраль ойида у Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Ундан аввалроқ Жабборов шу вилоятнинг маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият олиб борган.

Шавкат Мирзиёев 11 июль куни ўтказган видеоселекторида ҳудудида инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли 12 нафар ҳокимни ишдан бўшатиш ва Бош прокуратура уларнинг фаолиятини текшириши бўйича топшириқ берганди. Бу раҳбарлар орасида Пайариқ тумани собиқ ҳокими Зафар Эргашев ҳам бўлган.

Эргашев бу лавозимга 2021 йил 12 августда келган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.