Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ШХТга аъзо мамлакатларнинг бадиий ва телевизон фильмлар фестивали бўлиб ўтмоқда. Фестиваль доирасида режиссёр Дилмурод Масаидовнинг “Аёл қисмати” бадиий фильми намойиш этилди. Эслатиб ўтиш жоизки, мазкур фильм фестивалнинг танлов дастуридан ўрин олган.
Фильм турли оқимларга адашиб кириб қолиб, Сурияга кетган ватандошларимизни юртимизга қайтариш юзасидан амалга оширилган махсус операция ҳақида. Унда хорижга кетган аёлнинг аянчли тақдири, ватанига қайтишдаги кечинмалари ҳикоя қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.