Шавкат Мирзиёев 17 август куни Президент администрацияси (ПА) тузилмасини ўзгартириш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар берди «Газета.uz»нинг ҳукуматдаги манбаси. Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари базасида (lex.uz) ҳали эълон қилинмаган.
Аввалроқ хабар қилинганидек, Президент администрацияси раҳбари ва унинг ўринбосарлари лавозими тугатилди.
Агар президент веб-сайтида тақдим этилган аввалги тузилма билан солиштириладиган бўлса (қонунчилик базасида ҳужжат йўқ), маслаҳатчилар сони 9 тадан 11 тага кўпайди. Янги тузилмада қуйидаги лавозимлар сақланиб қолинди:
Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ғофуржон Мирзаев) лавозими кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчи қилиб ўзгартирилмоқда.
Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси (Музаффар Комилов) лавозими дин ва миллатлараро муносабатлар бўйича маслаҳатчи этиб ўзгартирилмоқда.
Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси (Одил Абдураҳмонов) лавозими тугатилди.
Президент администрациясининг янги тузилмасида маслаҳатчиларнинг янги лавозимлари киритилди:
Президентнинг яна бир бошқа ёрдамчиси (тузилма ўзгаришидан олдин у Азиз Магрупов эди) қабулхона, протокол, канцелария ва режим бўйича шуъбага масъул бўлади.
Шунингдек, тузилмада рақамлаштириш ва ахборот таъминоти департаменти, ташқи алоқалар департаменти (унинг таркибида Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили ва Марказий Осиё халқаро институти ҳам бўлади), Рақамлаштириш департаменти, Зелимхон Ҳайдаров бош бўлган Молия-хўжалик департаменти (биринчи президент Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Тиббиёт бош бошқармасини ўз ичига олади) Президентнинг алоҳида масалалар бўйича ёрдамчиси кўрсатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.