Вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙТҲ тафсилотларини маълум қилди.
«Тўқнашув оқибатида, Damas йўл четида турган Асака туманида яшовчи 1976 йилда туғилган Қ.Э.га бориб урилган. Қ.Э.га ҳеч қандай тан жароҳати етмаган. Шунингдек, Damas'да бўлган Асака туманида яшовчи 1975 йилда туғилган М.С. ҳам тан жароҳати олмаган», - дейилади хабарда.
Тўқнашув сабабли Damas ва Nexia 3 русумли автомашиналари моддий зарарланган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.