PUBG профилини $4450 га сотиб, профилни бермаган самарқандлик йигит қўлга олинди
16 ёшли йигит 14 ёшли йигитга PUBG профилини $6 мингга сотишга келишган. Ундан $4450 олиб, пулларни ишлатиб юборган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг
аниқлашича, Каттақўрғон туманида яшовчи вояга етмаган 16 ёшли Т.Ж. Telegram орқали PUBG ўйинининг профилини 7 000 АҚШ долларига сотиши ҳақида реклама жойлаштирган. Шундан сўнг, профилини ўзига олдиндан таниш бўлмаган Тошкент шаҳри Яккасарой туманида яшовчи 14 ёшли И.С.га сотишига келишиб, ундан жами 4450 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни ўзига тегишли бўлган пластик картасига ўтказиб олган. Аммо, И.С.га ўйиндаги профилини бермасдан, ундан олган пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Т.Ж.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.