Блогернинг айтишича, у боғ, пахта майдонлари ва бошқа ерларни талон-торож қилган фуқаронинг шахсини очиқлаган. Шундан сўнг, унинг ўғли блогерга таҳдид қилган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, Сариосиё тумани ИИБ томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, А.Ҳ.нинг ҳаракатларида ҳақорат қилиш жинояти аломатлари мавжудлиги сабабли, унга нисбатан Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.