2019 йил мартидан 2023 йил июль ойининг охиригача БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили сифатида Матильда Димовска фаолият юритган. У Тошкентдаги миссияни якунлаш арафасида «Газета.uz»га интервью берди. Унда у мамлакатнинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги ютуқлари, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек, ҳукумат эътибор қаратиши лозим бўлган истиқболдаги вазифалар ҳақида фикр юритди.
2021 йил июль ойида Ўзбекистон дунёда иккинчи ва Марказий Осиёда биринчи бўлиб Барқарор Ривожланиш Мақсадлари учун суверен облигацияларини чиқариш орқали БРМга содиқлигини яна бир бор намойиш этди. Бу эса глобал ривожланишни молиялаштиришга катта ҳисса қўшди.
БРМга эришиш учун чиқарилган бу облигациялар глобал инвесторларнинг ресурсларини еттита муҳим йўналишни ривожлантиришга йўналтиради. Булар таълим (БРМ 4), сув ресурсларини бошқариш (БРМ 6), соғлиқни сақлаш (БРМ 3), экологик транспорт (БРМ 11), ифлосланишни назорат қилиш (БРМ 11), табиий ресурсларни бошқариш (БРМ 15) ва «яшил» энергия (БРМ 7). 2022 йил охирида эълон қилинган БРМ облигацияларининг тақсимоти ва таъсири тўғрисидаги ҳисобот ресурсларнинг аниқ тақсимланиши ҳамда эришилган ютуқларга қаратилган.
Умумий баҳолаш шуни кўрсатадики, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон улкан ўзгаришлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун давлат ва хусусий молияни ривожланишга йўналтирди ва ривожланишга йўналтирилган молиялаштиришни йўлга қўйди. БМТТД бу ишда катта ёрдам кўрсатди. Шунинг учун мен ушбу ютуқни ўз фаолиятим давомида БРМ бўйича кун тартибига қуйилган вазифаларни амалга оширишга киритилган энг муҳим ҳисса, деб атаган бўлардим.
Ўзбекистондаги ҳамкорларимизнинг бизга бўлган ишончини юқори баҳолаймиз, бу бизга мана шундай мураккаб вазифаларни ҳал қилиш имконини беради. Аммо баъзан муайян қийинчиликларга ҳам дуч келамиз.
Сиёсатнинг ривожлантириш вазифаларига мослаштирилганлиги, шунингдек, мустаҳкам ривожланиш борасидаги маълумотлар таҳлили муҳим аҳамиятга эга. Улардан бирортасининг йўқлиги номақбул натижаларга, вақт ва ресурсларни йўқотишга ва муқобил харажатларга олиб келади. Бундай улкан ислоҳотлар дастурига эга бўлган ва уни жуда тез амалга оширишга интилаётган мамлакатда баъзан сиёсатнинг изчиллиги ва ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилганлиги эътибордан четда қолиши мумкин. Бу айниқса, «яшил» иқтисодиёт каби тармоқлараро мавзулар учун хавфлидир.
«Яшил кун тартиби» фақат битта вазирлик ёки идоранинг эмас, балки барча соҳаларнинг кун тартибидир. Шу сабабли биз барча вазирлик ва идораларнинг «яшил кун тартиби» билан боғлиқ ишларини бирлаштирадиган ва мувофиқлаштирадиган механизм яратишни маслаҳат берамиз. Аввал бу вазифани ўз зиммасига олган ва уни амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги эди. Маъмурий ислоҳотлар давом этар экан, «яшил» ўтишнинг тармоқлараро хусусиятига ҳам эътибор қаратиш ва «яшил» сиёсат ва ҳаракатларнинг зарур мувофиқлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Гендер тенглигига келсак, дунёдаги вазият унчалик қувонарли эмас — гендер тенглигига эришиш учун ҳали кўп йўлни босиб ўтиш зарур, экспертларнинг фикрича, бунга «300 йил» керак бўлади.
БМТТД томонидан яқинда эълон қилинган 2023 йилги ижтимоий гендер меъёрлари индекси (GSNI) ҳисоботида таъкидланишича, нохолис гендер ижтимоий меъёрлари аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини паст баҳолаб, уларнинг жамиятдаги имкониятларини чеклайди. Глобал миқёсда гендер тарафкашлиги аҳолининг 85 фоизига таъсир қилади ва сиёсат, таълим, иқтисодиёт соҳаларида ва жисмоний дахлсизлик масаласида кенг тарқалган.
Ўзбекистонда оила, меҳнат, таълим ва бошқарув соҳаларида гендер стереотипларининг кенг тарқалганлиги БМТТД томонидан ўтган йили ўтказилган «Гендер стереотипларини умуммиллий даражада баҳолаш» тадқиқотида қайд этилган. Бу стереотиплар мамлакатнинг ўсиш салоҳиятига салбий таъсир қилади ва аёллар имкониятларини чеклайди. Шу боис Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлашда гендер стереотиплар ва патриархал қарашларга барҳам бериш ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.
Иқлим ўзгариши ҳам долзарб муаммо ҳисобланади, чунки Ўзбекистон унинг таъсирига нисбатан заифдир. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳасида углерод миқдорини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар мамлакатнинг юқори энергия интенсивлиги ва иқлим ўзгариши туфайли сув танқислиги кучайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Биз қишлоқ хўжалигида иқлимга мос ёндашувларни жорий этиш, экологик тоза энергия ва транспортни рағбатлантириш, энергия тежамкор уй-жойлар қуриш ва ҳоказоларга эътибор қаратамиз. Биз ҳукуматнинг ушбу муҳим масалаларга самимий равишда ва алоҳида эътибор қаратаётганлиги ҳамда БМТТДни ушбу саъй-ҳаракатларда ҳамкор сифатида кўриб чиқаётганини юқори баҳолаймиз.
Қолаверса, ушбу экспериментал ташаббус амалга оширилган ўтган йил давомида жинсий зўравонлик, жумладан, кўча таъқиби маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида тан олиниши бўйича муваффақиятга эришилди.
Бундан ташқари, ушбу ташаббус хусусий сектор вакилларининг ихтиёрий ҳамкорликда бирлашиши ва аёлларни кўчада таъқиб қилиш каби мураккаб ижтимоий муаммоларга ечим топишга ҳисса қўшиш имконини яратди. Бу корпоратив ижтимоий масъулият ўсишининг ижобий тенденциясидан далолат беради. Ижобий жавобан ҳаракатлар бизни ҳайратда қолдирди ва яқинда «Умидани чақиринг» ташаббусининг янада ривожланишига бўлган умидларимизни муҳокама қилиш учун мўлжалланган блогимизни эълон қилдик. Биз бу ривожланиш ҳақиқатда содир бўлишига умидимизни йўқотмаймиз.
Умуман олганда, глобал мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, БМТТД БМТ тизимининг бир қисми сифатида Ўзбекистон билан биргаликда ҳамма учун янада яшил, янада соғлом ва барқарор келажакни яратиш устида иш олиб боради. Истиқболлар ва аниқ вазифалар ҳақида гапирадиган бўлсак, менимча, мамлакатдаги ривожланиш аҳволи ва динамикасига мос келадиган ва умуман эътиборга лойиқ бир қанча муҳим масалалар мавжуд:
Очиқ мулоқот тараққиётга, коррупцияга қарши курашишга, жамоатчиликннг ҳукумат ташаббусларига розилиги ва ишончини шакллантиришга хизмат қилади, бу эса самарали бошқарувнинг энг муҳим шартидир.
БМТТД оммавий ахборот воситаларини хулқ-атворни ижобий ўзгартириш, аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш, стереотипларга қарши курашиш ва зарарли ижтимоий меъёрларга қарши ҳаракатларда кучли восита сифатида кўриб чиқмоқда. Ҳозирги пайтда оммавий ахборот воситаларига йўналтирилган аниқ лойиҳаларимиз бўлмаса-да, бизнинг кўплаб ташаббусларимиз медиа таркибий қисмларини ўз ичига олади ва биз уларни медиа ҳамжамият билан яқинроқ ҳамкорлик орқали мустаҳкамлашга умид қиламиз.
Мен ҳаётим ва ишимдаги ушбу янги бобни бошлашни интиқлик билан кутаяпман. Аммо сизни ишонтириб айтаманки, Ўзбекистон менинг қалбимда, оиламда ҳамиша алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистонга яна келаман деб умид қиламан. Яхшиямки, Монголия унчалик узоқ эмас (кулиб қўяди).
«Газета.uz» мухбири Миролим Исажонов суҳбатлашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.