«Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
«Ўзбекистон вазиятни деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр», — таъкидланади баёнотда.
7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон Покистон ва Кашмирнинг Покистондаги қисмидаги нишонларга қатор ракета зарбалари берди. Бу Ҳиндистон назоратидаги Кашмирдаги Паҳалгам шаҳрида сайёҳларга қилинган ҳужумдан икки ҳафта ўтиб содир бўлди. Покистон бунга жавобан Кашмирдаги бўлиниш чизиғи бўйлаб артиллерия ўқларини очиб, Ҳиндистон ҳарбий самолётларини уриб туширганини даъво қилди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани ва яралангани маълум.
БМТ бош котиби ва дунё етакчилари ҳам хавотир билдириб, томонларни ҳарбий вазминликка чақирди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.