«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингининг янгиланган вариантини эълон қилди.
2019 йилдан буён рейтингга 100 нафарга яқин давлат хизматчиси киритилган. Уларнинг 15 фоизи вазир ва вазир ўринбосари лавозимига кўтарилган, камида 10 фоизи Президент администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритмоқда, 50 фоизга яқинининг лавозимида ўсиш кузатилган.
Бу йилги рейтингда раҳбарлар рўйхатига нафақат давлат хизматчилари, балки нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилди. Жумладан, Халқаро пресс-клуб раиси Жалолиддин Усмонов, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори Абдуазиз Абутолипов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Нозима Давлетова, «Замин» халқаро жамоат фонди директори Тамила Алиева рейтингдан жой олди.
Шунингдек, қуйидагилар рейтингга биринчи марта киритилди:
«Вазирлик ва идоралардаги асосий лавозимларга кўпчилиги чет элдаги нуфузли олий ўқув юртларида таълим олган, амалий иш тажрибасига эга ҳамда турли соҳа ва йўналишларда ўзини кўрсата олган, йирик хорижий компанияларда ишлаган истиқболли ёшлар тайинланиши кутилмоқда. Президент уларда эртанги куннинг янги етакчиларини кўрмоқда. Бу, албатта, яқин йилларда Ўзбекистон сиёсий майдонида янги юзлар, янги раҳбар кадрлар пайдо бўлишдан даракдир», — дейилади ҳаракат ҳисоботида.
Март ойида «Юксалиш» Ўзбекистондаги фаол раҳбар аёллар рўйхатини тузганди. Унга «давлат сиёсатини шакллантиришда ва қарорлар қабул қилишда фаол иштирок этаётган» аёллар киритилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.