Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
Қайд этилишича, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.