Тошкент вилоятида қиймати ярим млрд сўмлик балиқларни ноқонуний овлаган браконьерлар ушланди

Тошкент вилоятида қиймати ярим млрд сўмлик балиқларни ноқонуний овлаган браконьерлар ушланди

Уч нафар фуқаро электр қармоқлар билан қарийб 3000 балиқни нобуд қилган.

Табиат ресурслари вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Оҳангарон тумани Қайирма қишлоғи ҳудудида рейд тадбири ўтказилган.

Тошкент вилоятида қиймати ярим млрд сўмлик балиқларни ноқонуний овлаган браконьерлар ушланди
Тадбир давомида «Оҳангарон – Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган автомобиль тўхтатилиб, текширилган.

Аниқланишича, 1991 йилда туғилган фуқаро Б.А., 1981 йилда туғилган Д.А. ҳамда 1984 йилда туғилган Р.К.лар электр қармоқ ёрдамида балиқ овлагани маълум бўлган.

Қайд этилишича, улар жами оғирлиги 48 кг, 2950 дона балиқни нобуд қилган. Натижада табиатга 531 000 000 сўм миқдорида зарар етказилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан ЖИБ Оҳангарон туман суди томонидан ҳукм чиқарилди. Унга кўра, ҳуқуқбузарлар томонидан ҳайвонот дунёсига етказилган 531 млн сўм миқдоридаги зарар белгиланган тартибда ундирилади», -дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.