Ўзбекистонда ҳар йили мактабларда 500 минг ўқувчи ўрни яратиш вазифаси «ҳеч қаерга йўқолмади». Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га берган изоҳида маълум қилди.
Бир кун аввал Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида «Мактабларда йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш» режасини амалга оширишга ваъда бергани ҳақида ёзган эдик. Бу вазифа «Ўзбекистон — 2030» стратегияси лойиҳасига ҳам киритилган, бироқ ҳужжатнинг қабул қилинган таҳририда ўқувчи ўринларини 7,5 миллионга ошириш, шунингдек, 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун 8 миллиард доллар ажратиш бандлари йўқ.
«Якуний ҳужжатда бу банд йўқ бўлсада, 500 минг ўқувчи ўрни яратиш вазифаси ҳеч қаерга йўқолмади. Фарқи шундаки, ушбу мақсадга эришишнинг чора-тадбирлари ва механизмлари уни 2023 йилда амалга ошириш бўйича стратегия ва чора-тадбирларда белгилаб берилган», — дея аниқлик киритди Шерзод Асадов.
Президентнинг «2023 йилда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори 1а-илованинг 6-бандида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 250 минг — 2023 йилда — 100 минг, 2024 йилда — 150 минг ўқувчи ўрни яратиш кўзда тутилган, деди президент матбуот котиби.
Бундан ташқари, президентнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисидаги қарори 1-иловасининг 5-бандида:
Шундай қилиб, 2023−2024 йилларда умумий ўрта таълим тизимида яратилган жами ўқувчилар ўринлари сони 500 мингтани ташкил этади, деди давлат раҳбари матбуот котиби.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.