Ўзбекистон ва Буюк Британия 2024 йилга мўлжалланган мудофаа соҳасида ҳамкорлик режасини имзолади

Ўзбекистон ва Буюк Британия 2024 йилга мўлжалланган мудофаа соҳасида ҳамкорлик режасини имзолади

Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.

Лондонда Ўзбекистон ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари вакиллари иштирокида қўмондонлик-штаб музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Учрашувда томонлар ҳамкорлик ҳолатини муҳокама қилдилар ва уни ривожлантириш йўналишларини белгилаб олдилар, дейилади хабарда.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари, жумладан, Афғонистон бўйича ҳам фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувлар якунида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.