Тошкент шаҳрининг аҳолиси энг кўп бўлган туманлари айтилди

Тошкент шаҳрининг аҳолиси энг кўп бўлган туманлари айтилди

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси пойтахт аҳолиси бўйича сўнгги маълумотларни эълон қилди.

Тошкент шаҳар Статистика бошқармасининг маълумотига кўра, жорий йил 1 апрель ҳолатига пойтахтда доимий аҳоли сони 2 978 200 нафарни ташкил этган бўлиб, шулардан 1 460 800 нафари эркаклар, 1 517 400 нафари аёллар.

Туманлар кесимида аҳолиси энг кўп туманлар учталигига Олмазор, Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари кирди. Яккасарой ва Бектемир эса аҳолиси энг кам туманлар сифатида қайд этилди.

2023 йил 1 апрель ҳолатига аҳоли туманлар кесимида қуйидагича тақсимланди:

• Олмазор тумани — 397,1 минг
• Юнусобод тумани — 369,5 минг
• Шайхонтоҳур тумани — 361,8 минг
• Мирзо Улуғбек тумани — 324,9 минг
• Учтепа тумани — 295,3 минг
• Яшнобод тумани — 293,0 минг
• Чилонзор тумани — 272,9 минг
• Янгиҳаёт тумани — 164,4 минг
• Миробод тумани — 150,1 минг
• Сергели тумани — 163,8 минг
• Яккасарой тумани — 128,6 минг
• Бектемир тумани — 56,8 минг

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.