Қаршида «Жигули» ичидаги одам билан бирга ёниб кетди — видео

Қаршида "Жигули" ичидаги одам билан бирга ёниб кетди — видео

Марҳум 23 ёшли йигит экани айтилмоқда. Прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канал четидаги йўлнинг олдида “Ваз — 2106” русумли автомашина ёниб кетганлиги, автомашина ичидаги ҳайдовчи ўриндиғида инсон жасади борлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган. Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.