Судланувчи жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш айблови билан қамалди.
Жорий йилнинг 8 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оққўрғон туман судида Ж.У.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Ж.У. ЖКнинг 244-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми «г» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан ЖКнинг 244-моддаси 3-қисми «г» банди билан ЖКнинг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.