У бу ҳаракатлари орқали хотинидан ўч олмоқчи бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.
Хабарга кўра, 30 ёшли фуқаро А.Н. (эркак) Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Гулистон» маҳалласида истиқомат қилган.
Аниқланишича, 2022 йилнинг сентябрь ойида оилавий келишмовчиликлар сабаб турмуш ўртоғи Н.Ф.дан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини муттасил равишда турли қийноқларга солиб, ушбу жараённи уяли телефон аппаратига видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Мазкур ҳолат юзасидан бугун,13 май куни Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.