Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

Шавкат Мирзиёев Хитойга боради

Президент 17−18 октябрь кунлари амалий ташриф билан Хитойда бўлади. Давлат раҳбари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиши, ХХР раиси, шунингдек, Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси билан учрашиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 17−18 октябрь кунлари «Бир макон, бир йўл» учинчи халқаро форуми тадбирларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Саммитнинг кун тартибидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникациявий ўзаро боғлиқликни кучайтириш, «яшил» тараққиёт, рақамлаштириш дастурларини илгари суриш ва бошқа масалалар ўрин олган.

Ўтган ўн йиллик даврда кўп томонлама шерикликда эришилган асосий натижалар сарҳисоб қилинади, келгуси ҳамкорликнинг янги вазифалари белгилаб олинади, дейилади матбуот хизмати хабарида.

«Газета.uz»да реклама

Давлат раҳбари форум ялпи сессиясида дастурий нутқ сўзлаши ҳамда «Макон ва йўл» ташаббуси доирасидаги халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.

Ташриф дастурида ХХР раиси Си Цзиньпин ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Президент шу йилнинг 18−19 май кунлари Сиан шаҳрида «Хитой-Марказий Осиё» саммитида қатнашганди. Ўшанда Ўзбекистон ва Хитой вакиллари ўртасида 41 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.