Бош прокуратура ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Аниқланишича, Бахмал тумани «Истиқлол» маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Х. 5 ёшли фарзанди А.А. жорий йил 3 май куни ўйнаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.
«2023 йил 5 май куни вояга етмаган А.А.нинг мурдаси «Туятортар» каналидан топилган.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Бахмал тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.