2022 йилда 194 нафар, бу йил 22 нафар бола овқатдан заҳарланди

2022 йилда 194 нафар, бу йил 22 нафар бола овқатдан заҳарланди

Ўзбекистонда 2022 йилнинг бошидан бугунга қадар 600 нафарга яқин фуқаро егуликдан заҳарланди. Ўлганлар ҳам бор.

2023 йилнинг ўтган даврига 21 та ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 107 нафар фуқаро жабрланган, шундан 22 нафар бола жабрланган, 2 нафар бемор вафот этган. Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, жумладан, 2022 йилнинг 12 ойи давомида 65 ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 518 нафар фуқаролар жабрланган, шулардан 194 нафар болалар жабрланган, 2 нафар бемор вафот этган (уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотини истеъмол қилган).

Жами қайд этилган заҳарланишлардан 36 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида “Ботулизм” касаллиги қайд этилиб, 82 нафар фуқаро жабрланган, шулардан 16 нафарини болалар ташкил этади. 28 та ҳолатда “Овқат токсикоинфекцияси” қайд этилган бўлиб, 432 нафар фуқаро жабрланган бўлса, шулардан 176 нафарини болалар ташкил этади.

11 та ҳолатда умумий овқатланиш шохобчаларида, 8 та ҳолатда МТТ муассасаларида, жумладан, тўйхоналар, умумий овқатланиш шохобчалари ва бир зумда тайёрланадиган “Лаваш”, “Бургер” ва шу каби тезпишар маҳсулотларни тайёрлаш жараёнида уларнинг технологиясига тўлиқ риоя этмаганлиги билан боғлиқ.

2023 йилда қайд этилган заҳарланишлардан 15 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида “Ботулизм” касаллиги қайд этилиб, 52 нафар фуқаро жабрланган, шундан 8 нафари болаларни ташкил этади. 6 та ҳолатда “Овқат токсикинфекцияси” қайд этилган бўлиб, 55 нафар фуқаро жабрланган бўлса, шулардан 11 нафарини болалар ташкил этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.