Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади

Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Эроннинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди, дея хабар қилди ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Томонлар Ўзбекистон-Эрон ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари олдидаги устувор вазифаларни муҳокама қилди.

«Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», — дея қўшимча қилди Бахтиёр Саидов.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.