Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухорода Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди. Томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик меморандумини имзолади.

19 октябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Бухоро шаҳрида Озарбайжон мудофаа вазири Зокир Гасановни қабул қилди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz»га.

Вазирлар Бухоро полигонига бориб, у ерда ҳарбий делегацияни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Баҳодир Қурбонов ҳамкасбини қутлар экан, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик икки давлат армиясини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Учрашувда Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий, ҳарбий-техникавий, ҳарбий-таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, икки давлат мутахассислари делегацияларининг мунтазам ўзаро ташрифларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар 2024 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандумни имзолади.

Фото

Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
Ўзбекистон ва Озарбайжон мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.