Миср аэропортида 200 дан ортиқ йўловчи Ўзбекистон пойтахтига жўнаб кетишни кутмоқда. Кечиктирилиш сабаби маълум қилинди.
Қайд этилишича, кечиктирилишга Шарм-аш-Шайхдаги ноқулай об-ҳаво шароити, шунингдек, экипаж иш вақти тугагани сабаб бўлган.
Шарм аш-Шайхдан Тошкентга учадиган самолёт Тошкент вақти билан соат 15:00 да учиши режалаштирилган. Тошкентга етиб келиш 19:30 га белгиланган.
Узоқ кечикиш муносабати билан СМ772 (Тошкент — Шарм аш-Шайх) рейсининг парвозлар жадвали ўзгартирилди. Тошкентдан жўнаб кетиш 2023 йил 17 май соат 20:30, Шарм-аш-Шайхга етиб келиш 2023 йил 18 май, Тошкент вақти билан соат 01:55 га белгиланган.
«Тошкент халқаро аэропортидан учаётган йўловчиларга рейснинг кечиктирилгани ҳақида хабар берилди ва уларга ўз уйларига қайтиш ёки терминалда парвозни кутиш таклиф қилинди. Парвоз жадвалини ўзгартириш тўғрисидаги батафсил маълумотлар авиаташувчидан олиниши мумкин», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.