Халқаро стандартлар асосидаги мактаблар Наманган ва Фарғонада қурилиши режалаштирилган.
Ҳамкорлик доирасида республика ҳудудларида босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида янги давлат умумтаълим мактаблари фаолиятини йўлга қўйилиши, уларга хусусий шериклар томонидан хизмат кўрсатилиши ва таъмирланиши ҳамда ҳозирда фаолият юритаётган давлат умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Жараённинг дастлабки босқичи сифатида Европа ривожланиш ва тараққиёт банки мутахассислари томонидан грант олиш ва маслаҳатчиларни ёллаш бўйича ички таҳлиллар ўтказилган.
Таъкидланишича, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 15 та мактаб лойиҳага қамраб олинган. Лойиҳанинг капитал қиймати 55-75 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.