Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Эркин Камолов Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Камолов Эркин Шамсиддинович Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Эркин Камолов 1987 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. 2009 йилда Тошкент автомобиль йўллар институтини тамомлаган.

Тайинлангунга қадар у Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори лавозимида фаолият юритган.

Шу пайтга қадар вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган Бекзод Бобомуродов Қизилтепа тумани ҳокими бўлганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.