Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Қирғизистон ҳарбий-ҳаво кучларининг МИ 8МТВ вертолётини таъмирлаб, қайтариб топширди, деб хабар қилди вазирлик матбуот хизмати.
2021 йил март ойида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюрган ва ўшанда Мудофаа вазирлиги орқали Қирғизистонга битта вертолётни текинга бериш ҳамда яна бир вертолётни тиклашга тайёрлик билдирилганди.
Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, икки мамлакат мутахассислари таъмирдан чиққан вертолётнинг синов парвозларини амалга оширган. «У фойдаланишга шай ҳолатга келтирилди», — дея қўшимча қилинади хабарда.
Таъмирлаш ишлари Тошкент вилоятидаги Чирчиқ авиация таъмирлаш заводида амалга оширилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Facebook`даги саҳифасида бунга муносабат билдирди.
Шундан сўнг Қирғизистон ҳарбий авиапаркидаги худди шундай вертолётлардан бири Ўзбекистоннинг Чирчиқ авиатация ъмирлаш заводига капитал таъмирлаш учун топширилган.
«Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таъмирлаш ишларини тўлиқ ўз зиммасига олганди», — дейди Садир Жапаров.
Қирғизистон Мудофаа вазирлиги мутахассислари вертолётни қабул қилиб, Чирчиқдан Ўш орқали Бишкекка етказган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.