Тошкентдаги кўп қаватли уй балконига илинган Украина байроғи олиб ташланди

Тошкентдаги кўп қаватли уй балконига илинган Украина байроғи олиб ташланди

Ижтимоий тармоқда бир нечта шахслар томонидан байроқ махсус кран орқали олиб ташлангани ҳақида сурат тарқалди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирига Украина байроғи илингани, аммо у кейинчалик махсус кран орқали олиб ташлангани ҳақида хабар тарқалди.

BBC берган маълумотга кўра, ҳолат Мирзо Улуғбек туманидаги «Новомосковская» турар-жой комплексида чоршанба куни соат 18:00 атрофида юз берган. Бу ҳақда хонадон соҳиби воқеадан бир неча соат аввал туман ички ишлар бўлимидан қўнғироқ бўлганини айтади.

Интернетда тарқалган суратларда фуқаролик кийимидаги бир неча шахслар махсус кўтарма кранда уйнинг 8-қаватида жойлашган хонадон балконига чиқиб, Украина байроғини олиб тушаётгани кўринади. Суратда, шунингдек, байроқни олиб ташлаш учун ўт ўчириш машинасининг нарвонидан фойдаланилганини кўриш мумкин.

Хонадон соҳиби Режеп Латипов BBC билан суҳбатда воқеа юз берган пайт уйда ҳеч ким бўлмагани, ўзи турмуш ўртоғи билан Туркияда экани ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, байроқ олиб ташланишидан уч соатча аввал ўзини Мирзо Улуғбек туман ИИБ ходими деб таништирган шахсдан қўнғироқ бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.