Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото

Самарқанддаги Конгресс марказида Франция президенти Эммануэль Макронни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари у ерда кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади.

2 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Франция президенти Эммануэль Макрон билан Самарқандда олий даражадаги музокараларни бошлади.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Олий мартабали меҳмон шоҳсупага таклиф қилинди. Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради.

Томонлар Ўзбекистон-Франция кўп қиррали муносабатларини ривожлантириш масалаларини кўриб чиқади, дейилади хабарда.

Аввал хабар қилинганидек, давлат раҳбарлари савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади. Икки мамлакатнинг етакчи компаниялар ва банк-молия институтлари иштирокидаги қўшма бизнес форуми ишида ҳам иштирок этади.

Фото

Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото
Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото
Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото
Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото
Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото
Самарқандда Франция президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.