Президент Самарқандда Эммануэль Макрон билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан учрашди. Улар тунда Самарқанд бўйлаб сайр қилди, Регистон майдони ва «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасига ташриф буюрди (фото, видео).

Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни кечқурун Самарқандда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Франция президенти Эммануэль Макронни қабул қилди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

«Қадрли дўстим, хайрли кеч. Жуда хурсандман. Анчадан бери кутгандим», — деди Ўзбекистон раҳбари. Бунга жавобан Макрон шундай деди: «Мен ваъда берганман… Шундай қилиб, дўстлар учрашди».

Давлат раҳбарлари кечаси Самарқанд бўйлаб сайр қилди, UNESCO`нинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Регистон меъморий ансамблини зиёрат қилди. «Барча йўллар Самарқандга олиб боради», — деди Шавкат Мирзиёев табассум билан.

Кейин президентлар «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуага ташриф буюрди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари, жумладан, олий даражадаги музокаралар 2 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Макрон Франциянинг Ўзбекистонга ташриф буюрган иккинчи раҳбари бўлди. Бунгача Франция президенти Франсуа Миттеран 1994 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрганди.

Видео

Фото

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.