Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди

Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг АҚШ ва Бразилиядаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги элчиси бўлди. Элчихоналарнинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги (қароргоҳи Вашингтонда) элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» хабар бермоқда.

Сидиқов май ойида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида Жо Байденга ишонч ёрлиқларини топширганди. Шунингдек, у октябрь ойида Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) этиб тайинлангани тўғрисидаги ишонч ёрлиғи нусхасини топширган.

Фурқат Сидиқов 1971 йил 7 февралда Тошкентда туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. UzDaewoo Electronics ҚКда бош мутахассис (1993−1995), президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институтида ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим (1995−2002, 2007−2011) лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида атташе (2002−2007), ушбу элчихонанинг биринчи котиби (2011−2015), Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси (2015−2020) лавозимларида ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.