Cуд шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланган 22 ёшли йигитларга ҳукм ўқиди.
Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 1 июнь куни суд мажлисида 2001 йил Қашқадарё вилоятида туғилган, талаба Т.Р. ва ҳолатни видеога олган унинг тенгдоши андижонлик К.К.га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарорига кўра, Т.Р. ва К.К. МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, ушбу кодекснинг 32-моддаси (маъмурий жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар) 4-қисми тартибида уларнинг ҳар бирига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.