Ўзбекистон делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида қатнашади

Ўзбекистон делегацияси БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида қатнашади

Ўзбекистон делегацияси 1−2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида ўтказиладиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича жаҳон саммитида иштирок этади. Унда Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.

Ўзбекистон делегацияси 1−2 декабрь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференцияси доирасидаги Иқлим ўзгаришларига қарши курашиш соҳасидаги ҳаракатлар бўйича жаҳон саммитида иштирок этади.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, бўлажак СОР — 28да Ўзбекистон миллий, минтақавий ва глобал даражада иқлим ўзгаришига қарши курашни кучайтириш юзасидан қатор таклиф ва ташаббусларни илгари суради.

Шунингдек, мамлакат БАА раҳбарияти томонидан СОР — 28 раиси сифатида илгари сурилаётган муҳим ташаббусларни қўллаб-қувватлайди.

«Газета.uz»да реклама

Форум иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш, иқлим бўйича стратегиялар ва «яшил» энергетикага ўтишни молиялаштириш борасидаги халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштиради.

Қайд этилишича, келгуси йилда Самарқандда халқаро иқлим форуми бўлиб ўтади, унда Марказий Осиё мамлакатларининг иқлим билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш бўйича БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.